апрел 08, 2023 18:35 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ал-Қудс ва Ал-Ақсо масиди ҳақида муҳим баёно берди
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ал-Қудс ва Ал-Ақсо масиди ҳақида муҳим баёно берди

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти сионистик режим жангариларини Қудси шариф шаҳрининг ўзига хослигини йўқ қилиш мақсадида олиб бораётган сиёсат ва ҳаракатларни қоралаб, босқинчиларнинг ҳаракатлари минтақада хавфсизлик беқарорлигига сабаб бўлади деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом Ҳамкорлик ташкилоти раиси Ҳусейн Тоҳо  бугун  бу ташкилотнинг ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишда  Исроил режимининг ноқонуний босқинчи ва мустамликачи режим сифатидаги ҳужумлари ва тажовузларини давом этаётганига тўхталиб, Ал-Ақсо масжиди,  ишғол этилган Фаластин сарзаминининг ажалмас бир қисмидир ва Фаластиннинг пойтахтидир ва Ал-ақсо масжиди эса бутун кенглиги билан мусулмонлар учун пок ибодат маскани ҳисобланади деб эълон қилди.

Тоҳо сўзларининг бошқа қисмида  сиоинстик режим жангарилари ва  шаҳарчаларда яшайдиган синонистларнинг Масжидулақсога ҳужуми ва бу масжид намозхонларига ҳужуми натижасида юзлаб фаластинликларнинг тан жароҳати олгани ва қўлга олингани сабаб жуда оғир деб баҳолади.

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти раиси,  сионистику режимнинг бу ҳужуми ва тажовузлари муқаддас жойларнинг муқаддаслиги ва ибодат эркинлиги, Женева конвенсиялар ва БМТнинг тегишли қарорларини очиқдан-очиқ бузиш эканлигини таъкидлади.

Тоҳо шунингдек Қуддусдаги ислом ва насронийларнинг муқаддас жойлари, айниқса А-Ақсо масжидининг тарихий ва ҳуқуқий мақомини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишлардан огоҳлантириб, зўравонлик ва кескинликларни кучайтириши ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни издан чиқариши мумкин бўлган жиноятлар ва хавфли қонунбузарликлар оқибатлари учун Исроил босқичи режимини тўлиқ жавобгар деб ҳисоблади.

Ёрлиқ