Кўплаб давлатларда Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилмоқда+видео
(last modified Sun, 09 Apr 2023 09:57:10 GMT )
апрел 09, 2023 14:57 Asia/Tashkent
  • Кўплаб давлатларда Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилмоқда+видео

Кўплаб давлатларда Фаластинни қўллаб-қувватлаб ва Сионистик режимнининг Ақсо масжидига бостириб киришини қоралаб намойишлар ўтказилмоқда

Инглиз фаоллари Лондондаги Сионистик режим элчихонаси олдида иккинчи кун кетма-кет намойиш ўтказиб, бу режимнинг Фаластинликларга қарши тажовузига норозилик билдирди.

Иордания халқи бу давлатнинг пойтахти Амманда ҳам Фаластин халқи билан бирдамлик намойиши ўтказди.Пресс ТВ хабарига кўра, Иордания халқи бу намойишда Муқовимат ҳаракатини қўллаб-қувватлади ва Муқовимат ҳаракатини Фаластин заминини босқинчилар қўлидан озод қилишнинг ягона ечими деб атади.

Марокашнинг пойтахти Рабатда тўпланган юзлаб одамлар, Фаластин байроғини ушлаб, Фаластин халқи ва Муқовимат ҳаракатини қўллаб-қувватлади.

Сионистларнинг бу муқаддас жойни таҳқирлаши ортидан Истанбул аҳли ҳам Ал-Ақсо масжидини қўллаб кўчага чиқди.

 

Ёрлиқ