Мўсулни озод қилиш амалиётлари давом этмоқда
(last modified Tue, 08 Nov 2016 14:46:10 GMT )
ноябр 08, 2016 19:46 Asia/Tashkent
  • Курдларнинг пешмарга кучлари ҳам  Мўсул шимолида  3 та фронтдан Баъшмиқа шаҳрига кирдилар
    Курдларнинг пешмарга кучлари ҳам Мўсул шимолида 3 та фронтдан Баъшмиқа шаҳрига кирдилар

Ироқнинг терроризмга қарши курашга оид махсус бошқармаси Мўсул шаҳрини ИШИД такфирий террористларидан тозалаш амалиётларини бошланашидан бери Найнаво вилоятининг 60 фойиз минтақаларини террористлар ишғолидан озод қилинанлигини маълум қилди.

Алолам телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ироқ ҳарбий кучлари  Мўсул жануби шарқинитеррористлардан озод этиш жараёнида  бу шаҳарнинг  4 киломтерлигида жойлашган 94 қишлоғларни озод этишга муваффақ бўлишган.

Мўсул шаҳрининг жанубида ҳам  Ироқ ҳарбий кучлари  янги муваффақиятлар ва ғалабалар билан  террористлар ишғолидан Қабр Албаъд қишлоғини буткул озод этдилар ва Мўсул шаҳри аэропортининг  5 километрлигига етдилар.

Курдларнинг пешмарга кучлари ҳам  Мўсул шимолида  3 та фронтдан Баъшмиқа шаҳрига кирдилар ва бу шаҳарни ИШИД террористларининг ишғолидан озод этдилар.

Мўсул шаҳри ғарбидаги фронтда ҳам  Ироқ ҳарбийлари  Мўсул жануби ғарбидаги Ҳавижа Алҳасон қишлоғини  ИШИД террористлари ишғолидан озод этдилар.