Толибон норозилигига қарамай, Қатардаги ёпиқ эшиклар огртидаги йиғилишнинг иккичи куни
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш бошчилигидаги Афғонистон бўйича Доха йиғилишининг иккинчи куни ёпиқ эшиклар ортида бошланди. Толибон ҳукумати эса учрашув " " самарасиз" бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бугун айрим ОАВ БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйча давлат вакиллари билан музокаралари " ёпиқ эшиклар ортида бошланди ва бу учрашув ҳамон " ёпиқ эшиклар ортида ўтиб ҳеч бир ОАВ" уни ёритишга рухст олмаган деб айтилади.
Икки кунлик бу йиғилиш Қатар пойтахти Доха шаҳрида Афғонистондаги вазият ҳақида БМТ ва турли давлатлар вакиллари иштирокида ўтказилмоқда ва бугун йиғилиш натижаларига бағишланган матбуот анужмани ўтказилади.
БМТ ҳам тарқатган баёнотида, бу ташкилот Бош котиби Антонио Гуттереш иштирокидаги Доха йиғилишида инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар ва қизлар ҳуқуқлари, инклюзив бошқарув, Афғонистонда терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш каби асосий масалалар муҳокама қилинишини маълум қилди.
Баёнотда бу учрашув халқаро ҳамжамиятда Толибон билан қандай муносабатда ўлиш бўйича умумий тушунишга эришишга қаратилган деб келтирилган.
Бу йиғилишда Толибон ҳукуматининг ҳеч бир вакили қатнашмаса-да бироқ бу икки кунлик саммит доираисда Афғонистоннинг турли институтларининг айрим вакиллари билан музокаралар ўтказилиши айтилади.
Толибон ҳаракати вакилларини Доха учрашувига таклиф қилмаган БМТ Қатар ҳукумати билан биргаликда учнинг аниқ тафсилотлари ҳақида маълумот беришдан воз кечди.