Доха учрашуви якунланди. Толибон яна расман тан олинмади.
(last modified Wed, 03 May 2023 06:02:00 GMT )
май 03, 2023 11:02 Asia/Tashkent
  • Доха учрашуви якунланди. Толибон яна расман тан олинмади.
    Доха учрашуви якунланди. Толибон яна расман тан олинмади.

Қатар пойтахти Доха шаҳрида Толибон ҳукуматини тан олмасдан давом этган икки кунлик музокаралардан кейин, БМТнинг Афғонистон бўйчиа йиғилиши кеча якунланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. йиғилишга раислик қилган БМТ Бош котиби Анонио Гуттереш келгусида яна бир йиғилиш ўтказилишини айтиб мақсадларимизга эришиш учун биз мулоқотни тўхтата олмаймиз, чунки кўпчилик янада самаралироқ мулоқот қилишни истайди деб таъкидлади.

БМТ бу учрашувини давалатлар ва халқао ташкилотларни Афғонистонда инсон ҳуҳуқлари, бошқарувга риоя қилиш ҳамда терроризм ва наркотиклар савдосига қарши кураш бўйича ягона позицияга эришиш учун биргаликдаги ҳаракатлари  сифатида баҳолади.

БМТ Бош котиби Антонио Гутереш мухбирларнинг  Бош котибининг Толибон билан тўғридан -тўғри учрашиш имкконияти бор -йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан вақт келганида  уни рад эмаслигим аниқ леикн бугунги кун уналик муносиб эиас деб қўшимча қилди.

Антонио Гуттереш бу институт афғонистонилкларни биринчи ўринга қўядиган олдинги ва тўғри ёндашувини илгари суриш учун ўз кучни ишлатишда давом этишини таъкидлаб, БМТ ходимларининг аксарияти Афғонистон фуқаролари ва аёлларнинг меҳнатини тақиқлашни  қабул қилиш ҳам мумкин эмас ва кўплаб инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўяди деб баён этди.

БМТ Бош котиби афғонистонлик аёллари ва қизларига қарши бу тизимли ҳужумларга ҳеч қачон сукут сақламасликлари чунки бу асосий инсонр ҳуқуқларининг катта бузилиши эканлигини таъкидлаб, БМТ Афғонистон халқи олдидаги мажбуриятларидан  ҳеч қачон воз кечмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ