Сионист муҳожир томонидан отилган фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Sun, 07 May 2023 05:46:04 GMT )
май 07, 2023 10:46 Asia/Tashkent
  • Сионист муҳожир томонидан отилган фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
    Сионист муҳожир томонидан отилган фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Сионист муҳожир Фаластиннинг босиб олинган Сандале шаҳри яқинида 20 ёшли фаластинлик йигитни отиб ташлади.

Само агентлигининг хабар қилишича, шанба оқшомида Сандале шаҳрида фаластинлик ёш билан жанг қилгандан сўнг, бир сионист муҳожир машина ичидаги Дияр Умарийга қарши ўқ отди ва уни шаҳид қилди.

Яраланганидан сўнг Диёр Умарий даволаниш учун “Ҳаимак” касалхонасига ётқизилган, бироқ у олган жароҳатлари оғирлиги туфайли вафот этган.

Сионист полициясининг таъкидлашича, бу можаронинг сабаблари аниқ эмас ва тергов дастлабки босқичда.

Шу муносабат билан Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати сиёсий идораси аьзоси Аҳмед ал-Мудалал шундай деди:Фаластин заминида шаҳидларнинг пок қонини тўкиш сионистик режимга қарши Муқовимат оловини алангаламоқда.

Тулкаримдаги Нур Шамс лагерида икки фаластинлик ёшнинг шаҳид бўлганига тўхталган Ал-Мудалал, ишғолчилар заминимизда бўлиб, Фаластин халқини ваҳшийларча ўлдиришни бошлар экан, шаҳидлар карвонининг давом этишини айтди.

Шанба куни эрталаб сионист режимнинг махсус кучлари Тулкармдаги “Нур Шамс” лагерига ҳужум уюштирди, бунинг натижасида икки Фаластин муқовимат кучлари шаҳид бўлди.

Ёрлиқ