Сурия давлати Араб Лигасига қайтади
Бугун Қоҳирада бўлиб ўтган араб давлатлари ТИВ раҳбарларининг муҳим йиғилишида Суряини Араб Лигасига қайтариш бўйича келишиб олинди.
Бугун 19 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилиши кутилаётганараб мамлакталари раҳбаларининг учрашувига икки ҳафта вақт қолган вазиятда, Сурия делоси ва бу мамлакатни Араб Лигасига қайтиши учун Қоҳирада ТИВ раҳбари даражасида муҳим ва фавқулодда йиғилиш ўтказишди.
" Ал-Жазира" телеканалининг хабар қилишича, Миср ТИВ раҳбари Сомеҳ Аш-Шукрий бу йиғилишдаги сўзларида, Сурия инқирозининг босқичлари бу инқироз ҳарбий ҳал йўлга эга эмаслиги ва фақат сиёсий йўл билан ҳал этилиши мумкинлигини исботлади. Сурия ҳукумати ва ҳам миллий кучлари бу сиёсий ечимга хориж диктасисиз эришиш учун асосий масъуллардир деб изоҳлади.
Шунингдек Араб Лигаси ТИВ раҳбарларининг йиғилишини бошланиши билан бир вақтда, Ироқ ТИВ матбуот котиби Аҳмад Ас-Саҳоф ҳам бу йиғилишда Суриянинг Араб Лигасидаги ўрнига қайтиши ҳақида келиши олинади деб таъкидлади.
Араб Лигаси матбуот котиби Жамол Рушдий ҳам араб давлатлари ТИВ раҳбарлари Сурияни Араб Лигасидаги ўрнига қайтаришга қарор қилганини хабар қилди.
2011-йил 12-ноябрида Сурия инқирози бошланганидан бир неча ой ўтиб, баъзи араб давлатлари Суриянинг Араб Лигаси йиғилишларида аъзолигини тўхтатиш қарорга келишганди.