Туркия президенти яна АҚШни танқид қилди
Ражаб Тойиб Эрдуған АҚШни F-35 ишлаб чиқариш дастуридан воз кечгани учун танқид қилди.
АҚШ Туркияга ўзининг Патриот системасини сотишдан бош тортди ва Анқара ҳукумати эса Россиянинг С- 400 ракетага қарши мудофаа тизимлари соли олишни кун тартибига қўйди. Бу можаролар ортидан Вашингтон Туркияни F-35 қирувчи самолётарини қўшма ишлаб чиқариш дастурида бутунлай чиқариб юборди ва Анқара қисмлар ва F-16 қирувчи самолётларни етказиб беришдан ҳам бош тортди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти АҚШнинг F-35 қирувчи учоқлари дастури бўйича Туркияга нисбан позициясини танқид қилиб Вашингтон ҳукумати Патриот тизимини сотишдан бош тортгани учун Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизимини сотиб олганини маълум қилди.
Эрдуған ўз сўзларида биз улардан Патриотларни олмаганимизда Россиядан шунга ўхшаш мудофаа тизимини сотиб олдик. Биз С- 400 сотиб олдик деб қўшимча қилди.
Бундан илгари, икки давлат ўртасидги баҳслар чоғида Ражаб Тойиб Эрдуған АҚШни бошқа давлатлар томонидан ишлаб чиқраилган қирувчи самолётларни харид қилишни кун тартибида қўйиши ҳақида огоҳлатирганди.