Туркия расмийларининг ушбу мамлакатнинг Ню-Ёркдаги консуллигига қилинган ҳужумга муносабати
Ню-Ёркдаги Анқара консуллигига қилинган ҳужумга жавобан Туркия ҳукумати АҚШдан консулликка ҳужум уюштирган ҳужумчи ва унсурларни аниқлаш ва ҳибсга олишни сўради.
Туркиянинг Ню-Ёркдаги консуллиги биносига кеча эрта тонгда номаьлум шахс ҳужум қилди.
Анқаранинг Ню Ёркдаги Бош консули Рейҳан Ўзгур ҳужумчининг Туркия консуллиги биносининг ойналарини синдирганига диққат қаратиб, бу ҳужумда ҳеч кимнинг жабрланмаганлигини, лекин бу бинода 12 та ойнанинг шикастланганини қўшимча қилди.
Меҳр агентлигининг хабар беришича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон америкалик расмийларга мамлакатнинг Ню-Ёркдаги консуллигига қилинган ҳужумга жавобан шундай деган:Сиз Ню-Ёркдаги Туркия консуллиги хавфсизлиги учун жавобгарсиз ва бу консулликнинг ойналарини синдирган террорчини аниқлашингиз керак.
Туркиянинг Ню-Ёркдаги консуллигига уюштирилган ҳужум ортидан Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўз хабарида шундай маьлум қилди:Биз Америкадан ушбу консулликка ҳужум қилганларни тезда аниқлашини ва дипломатларимиз хавфсизлигини кафолатлашини кутамиз.
Ню-Ёркдаги Туркия консуллиги биносига уюштирилган ҳужумдан сўнг ушбу шаҳар полицияси матбуот котиби Спутник ахборот агентлиги билан суҳбатда маълум қилди:Душанба куни эрталаб номаьлум шахс бино ойналарини синдириб, номаьлум томонга қочиб кетган.