ноябр 10, 2016 19:34 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг курдлар пешмаргалари раиси Ироқ шарқида
    Ироқнинг курдлар пешмаргалари раиси Ироқ шарқида

Ироқнинг курдлар пешмаргалари раиси Ироқ шарқида жойлашган Баъшиқа шаҳарчасини ИШИД террористлари ишғолидан буткул озод этилганлиги ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Ироқ курдлари пешмаргалари кучлари штабининг раиси Жамол Эйманакий Мўсул шарқида жойлашган Баъшиқа шаҳарчасида ИШИДга қарши амалиётларнинг 3 кунида  бу шаҳарча террористлар ишғолидан буткул озод этилди ва бу амалиётларда кўп терористлар йўқ қилинди деб айтди.

Айни ҳолда,  бугун Ироқ қабилалар кучлари ва армиясининг 9 чи дивизияси Мўсул атрофида Аннамруд минтақаси томонидаги Аннуъмония ва Аббос Ражаб қишлоғларини озод этиш учун янги амалиётларини бошлашган.

Ироқ армияси қирувчи самолёттлари ҳам Найнаво вилоятининг турли минтақаларида ИШИД позицияларини бомбардимон этдилар.