Сионистлар ўқидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Thu, 15 Jun 2023 14:09:07 GMT )
июн 15, 2023 19:09 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ўқидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистлар ўқидан яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангариларининг Ноблус шаҳрига уюштирган ваҳшиёна ҳужумида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.

Эслатиб ўтамиз сионистик режим жангарилари ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум Фаластин халқига ҳужум қилиб уларни шаҳид қилади ярадор этади ва ҳибсга олади.

Фаластиннинг расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Ноблус шаҳрига сионистик режимнинг давом этаётган тажовузлари жаарёнида Ал-Айн лагери аҳолисидан бўлган Халил Яҳё Ал-Анис номли фаластинлик ёш шаҳид бўлди.

Ноблус шаҳри Қизил ярим ой жамияти раиси Аҳмад Жаброил ҳам яна 2 фаластинлик ёшлар сионистлар ўқидан бош ва оёларадан яраланган ҳолда, касалхонага олиб кетилгани ва уларнинг аҳвооил оғир қолаётганини таъкидлади.

Жаброил ўз сўзларида яна би ёш йигит ҳам сионист жангарилари машинасининг босиб кетиши оқибатида яралангани ва яна  170 киши ҳам кўздан ёш оқизувчи газдан нафас олиш муаммосига дуч клганини қўшимча қилди.