Туркия ҳукумати НАТОнинг минтақавий режасига қарши чиқди
(last modified Mon, 19 Jun 2023 05:59:21 GMT )
июн 19, 2023 10:59 Asia/Tashkent
  • Туркия ҳукумати НАТОнинг минтақавий режасига қарши чиқди
    Туркия ҳукумати НАТОнинг минтақавий режасига қарши чиқди

Туркия ОАВларидан бири Анқара ҳукуматининг НАТОнинг энг кенг қамровли минтақавий режасига қаршилигини хабар қилиб, Туркия давлати Совуқ урушдан кейин биринчи марта НАТО режасига вето қўйди деб ёзди.

Туркиянинг қаршилигига дуч келган бу режа,  НАТО аъзолари томонидан Кипрга боғлиқ географик мавқеиятини шарҳлашда айрим атамалар қўллагани сабаб бўлгани айтилади.

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Брюсселда икки кунли йиғилиш ўтказди  ва Туркия НАТО режасига вето қўйди.

Туркияда босиладиган " Қарор" газетаси бу мамлакат димломатик манбаларига таяниб бу режа  2023-йил 11-12-июл кунлари Литванинг пойтахти Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТО раҳбарларининг учрашувида тайёрланмоқда. Бироқ Туркиянинг Кипрнинг географик жойлашувини тушунтиришда маълум атамалардан фойдаланишига эътирози,  НАТОнинг  минтақавий режасининг мудофаа вазирлари йиғилишида расман тасдиқланмаслигига олиб келди деб маълум қилди.

Бу газета шунингдек, Туркиянинг мудофаа вазири, Яшар Гулер бу учрашувда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ мудофқаа вазири Ллойд Остин билан икки томонлама учрашувлар ўтказди аммо бу учрашувларга қрамай, бу режа Туркия томонидан тасдиқланмади.

Туркиянинг ушбу нашрияси, шунингдек,  йиғилишда НАТОнинг Украинага мудофаа ваколатлари, ушбу ҳарбий ташкилот аъзоларининг Киевга қурол ёрдами, НАТО иттифоқчиларини қурол-яроқ захиралари йўқлигини қоплаш учун зарур чора -тадбирлар, Туркиянинг Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига қаршилиги ва унинг НАТОнинг ҳудудий режаларига эътирози каби масалалар муҳокама қилинди деб қўшимча қилди.