Ғазода қаршилик етакчиларидан бири ўғли билан бирга террор этилди
Фаластин манбаларига кўра, Ғазо бўлгасида қаршилик ҳаракати етакчилариан бири ўғли билан бирга террор этилган.
Шаҳоб ахборот сайтининг хабар қилишича, Ғазо бўлгаси хавфсизлик ва ички ишлар расмий вакикли Аёд Албазм ҳам Ғазодаги қаршилик ҳаракати етакчиларидан бири Айман Мансур ва унинг катта ўғли Атие бу секторнинг шимолидаги Жабалиё Албилд ҳудудида ўққа тутилиб шаҳид қилинганини эълон қилди.
Хабарга биноан ҳужумчи суиқасд амалиётни амалга оширганидан сўнг уй ичида паноҳ топган ва хавфсизлик кучлари эса уни ўраб олгани ортидан ҳужумчининг жасаади топилган.
Дастлабки тергов эса 40 ёшли ҳужумчи ўз жонига қасд қилганини кўрсатмоқда.
Изуддин Қассом бригадалари ҳам ўз баёнотида, бу икки фаластонлик мужоҳиднинг шаҳид бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.
Кеча ҳам сионистик режим жангарлари, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Женин атрофида жойлашган Ал-Жалма ҳудудида фаластинлик кучлари олиб кетаётган автомобилга учувчисиз учоқ ҳужуми билан мисли кўрилмаган ҳаракатида 3 нафар фаластинликни шаҳид қилганди.
Бу ҳужум эса Ғарбий Соҳилда 2005 йилдан бери ҳаво орқали амалга оширилган биринчи суиқасддир.