Сионист ишғолчилари Жениндан чекинди
Сионист кучларнинг лагер ва Женин шаҳрига душанба куни бошланган ҳужумлари кечки пайт (сешанба) босқинчиларнинг чекиниши билан якунланди.
Фаластин манбаларига кўра; Жениндан сионист аскарларни олиб чиқиш чоғида режим вертолётлари шарқий Женин ҳудудида фаластинлик ёшларга қарата ўқ узган, маьлумотларга кўра, охирги икки кундаги ҳарбий ҳужумда шаҳидлар ва яраланганлар сони 13 нафар шаҳид ва 100 нафар ярадорга етган.
Сионист режимнинг Женинга ҳужумлари бошланганидан буён фаластинлик жангарилар сионист босқинчиларнинг кучлари ва ҳарбий техникаларига қарши бир неча йўналишда шиддатли ҳужумлар уюштирди, натижада бир қанча сионист аскар ҳалок бўлди ва ярадор бўлди.
Сешанба куни Тел-Авивда бир фаластинлик автомобил билан сионистлар устига бостириб бориб, кейин уларга қарата ўқ узди. Бу қаршилик операциясида 10 нафар сионист яраланди ва операция ижрочиси сионистларнинг отишмасидан ҳалок бўлди.
Сешанба оқшомида Фаластиннинг Женин лагерида бир исроиллик аскар ҳалок бўлди. Сўнгги икки кун ичида қаршилик кучлари томонидан сионистик режимнинг бешта квадрокоптери ҳам уриб туширилди.
Ғазодаги Фаластин қаршилик кучлари Женин халқи билан бирдамликда ишғол қилинган ҳудудларни ракета ҳужуми билан нишонга олди. Фаластин Исломий Жиҳод қаршилик ҳаракати бош котиби Зиёд ан-Нихола Сионист режимнинг Женин лагерига ҳужумининг мағлубияти муносабати билан деди:Фаластин халқи Женин ва унинг лагерига босқинни мағлуб этиб, буюк ғалабага эришди.