Ливан мудофаа вазирига суиқасд уюштирилди
(last modified Thu, 10 Aug 2023 15:18:57 GMT )
август 10, 2023 20:18 Asia/Tashkent
  • Ливан мудофаа вазирига суиқасд уюштирилди
    Ливан мудофаа вазирига суиқасд уюштирилди

Ливан мудофаа вазирини олиб кетаётан машина Бейрут шаҳрида ҳужумга учради.

Ан-нашра ахборот сайтининг хабар қилишича, айрим номаълум шахслар Бейрутнинг Жессер-ал Баша ҳудудида Ливан мудофаа вазири Морис Салимни олиб кетаётган машинага ўқ узди аммо  бу Ливан расмийси воқеадан омон қолди.

Ливан мудофаа вазири Морис Салим ўзининг хавфсиз эканлиги ҳақида хабар берган аммо у минган машинанинг орқа ойнасига бир нечта ўқ теккани аниқланган.

Хабарга асосан, бу ҳужум учун ким жавобгар эканлиги ҳали маълум эмас.