Айрим бошқа давлатлар Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган терактни қораладилар
Қатар, БАА, Ироқ ва бошқа бир қатор мамлакатлар тарқатган алоҳида баёнотларида Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида жойлашган Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳида содир этилган терактни кескин қораладилар.
Эслатиб ўтамиз кеча -13-август такфирчи террорчи гуруҳ аъзоси ўқотар қурол билан Эрон жанубидаги Форс вилоятининг маркази Шероз шаҳридаги Ҳазрат Аҳмад бин Мусо/а/ нинг муқаддас зиёратгоҳига бостириб кирди ва кириш жойдан зиёратчилар ва хизматкорларга қарата ўқ отишни бошлади. Бу террорчилик ҳужум оқибатида ҳозиргача икки киши шаҳид бўлиб 8 нафар жароҳатланган.
Бугун БАА ТИВ ҳам чиқарган баёнотида БАА ҳукумати бундай жиноий ҳаракатларни кескин қоралайди ва ҳар доим хавфсизилк ва барқарорликни нишонга олган зўравонлик ва террорзимнинг барча кўринишларига қарши чиқади деб таъкидлади.
Қатар ТИВ ҳам ўз баёнотида Шероз шаҳридаги бу террористик ҳужумни қоралаб Қатар ҳар қандай сабабдаги зўравонлик ва терроризмга қарши қатъий позицияга эга деб қўшимча қилди.
Бундан олдин Ироқ ТИВ ҳам Шоҳчероғ/а/даги терактга муносабт билдириб уни кескин қоралаганди.
Уммон ТИВ бугун ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида (собиқ Twitter) баёнотида Эроннинг Шероз шаҳридаги Ҳазрат Шоҳчероғ -Аҳмад бин Мўсо /а/ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисани кескин қоралади.
Уммон мамлакати ТИВ-и кеча кечқурун Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ зиёратгоҳини нишонга олган теракт қурбонлар ва Эрон Ислом республикасига ҳамдардлик билдириб, шаҳид бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларни тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Сурия ТИВ ҳам Шоҳчерорғ/а/ зиёратгоҳидаги бу жирканч жиноятни қоралаб, террорчи гуруҳлар ва уларнинг ҳомийлари Эрон Ислом Республикаси тинчлиги ва хавфсизигига зиён етказиш мақсадида бундай терактларни тайёрламоқда деб эълон қилди.