Янги сўров натижалари; Сионистларнинг ҳарбий хизматдан юз ўгириши кучайди
(last modified Mon, 11 Sep 2023 15:07:19 GMT )
сентябр 11, 2023 20:07 Asia/Tashkent
  • Янги сўров натижалари; Сионистларнинг ҳарбий хизматдан юз ўгириши кучайди
    Янги сўров натижалари; Сионистларнинг ҳарбий хизматдан юз ўгириши кучайди

Сионистлар жамияти ўртасида ўтказилган янги сўров натижалари улар бу режим армиясида хизмат қилишдан юз ўгиришаётганидан далолат бермоқда.

Душанба кунги Ал-Маядеен хабарига кўра, янги сўров натижалари шуни кўрсатдики, сионистлар жамоасининг камида 40 фоизи ҳарбий хизматнинг бекор қилинишини олқишлайди.

Ушбу сўровда иштирокчилардан, агар уларга якуний розилик берилса, Ҳареди ҳаракати (ўта ортодоксал яҳудийлар) учун ҳарбий хизматнинг бекор қилинишини мамнуният билан қабул қиладими ёки йўқми деб сўралган ва иштирокчиларнинг 40 фоизи бу саволга ижобий жавоб берган.

Ушбу сўров натижаларини эълон қилган "Маариу" газетаси мухбири Тал Лиу Рам шундай деди:Кўпгина исроилликлар, агар Ҳареди ҳаракати учун ҳарбий хизмат бекор қилинса, бу ҳарбий хизмат улар учун ҳам бекор қилиниши керак, деб ҳисоблашади.

Ҳаредис учун ҳарбий хизматни бекор қилиш масаласи сионистлар ўртасида баҳсли бўлди. Сионист таҳлилчилар хавфни эълон қилар экан, армия учун ҳарбий хизмат қонуни ҳақидаги ҳар қандай қарор унинг қулашига сабаб бўлишини таъкидладилар, чунки бу ҳолатда, яҳудийларнинг қолган табақалари, Ҳаредийлардан ташқари, ўзларини ҳарбий хизматдан воз кечиш ҳуқуқига эга деб билишади.

Айни пайтда сионистик режим уй-жой вазири яқинда Ҳаредислар учун ҳарбий хизматни бекор қилувчи қонун қабул қилинмаса, Нетаняху кабинети қулашини айтди.

Аввалроқ, сионистик режим вазирлар маҳкамасидаги Ҳаредий партиялари ва экстремал ўнг партиялар ушбу режим бош вазири Бенямин Нетаняхуга агар Ҳаредийлар учун ҳарбий хизматни бекор қилиш ҳақидаги қонун қабул қилинмаса, улар вазирлар маҳкамасидан чиқиб кетишларини ва унинг қулашига сабаб бўлишларини бу режимнинг бош вазири Бенямин Нетаняхуни таҳдид қилишган эди.

Ёрлиқ