Тел-Авив Ғазонинг шарқий қисмида ҳаво ҳужумларини амалга оширди
(last modified Tue, 26 Sep 2023 05:16:10 GMT )
сентябр 26, 2023 10:16 Asia/Tashkent
  • Тел-Авив Ғазонинг шарқий қисмида ҳаво ҳужумларини амалга оширди
    Тел-Авив Ғазонинг шарқий қисмида ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Сионистик кучлар душанба оқшомида Ғазо шарқидаги қаршилик кучлари қароргоҳини икки марта ракеталар билан нишонга олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионист қирувчилар Ғазо шарқидаги қаршилик кучларига тегишли қароргоҳга икки марта ракеталар билан зарба бердилар.

Бироқ сионистларнинг “Едиот Аҳаронот” газетаси сионистлар армияси бу ҳужумлар чоғида Ғазо секторидаги “Ҳамас”нинг иккита кузатув постини нишонга олгани ҳақида хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, бу ҳужумлар фаластинлик жангчилар томонидан ёндирувчи шарларнинг учирилишига жавобдир.

Сўнгги икки ҳафта ичида Ғазо секторининг шарқий чегараларида кескинлик кучайган ва сионист кучлар ўқ-дорилар ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида намойишчиларни тарқатишга ҳаракат қилмоқда.

Шундай бўлса-да, Ғазо секторидаги Фаластин гуруҳлари, жумладан, Хамас ҳаракати шарқий чегараларда Қайтиш марши қайта бошланганини расман эълон қилмаган ва бор-йўғи бир ой олдин Қайтиш марши олий миллий қўмитаси бунга тайёргарлик кўраётганини эълон қилган эди.

Бу намойишларга ҳар кунги расмий чақириқларда, бу ҳаракатларнинг яҳудийларнинг октябрь ойи ўрталаригача давом этадиган байрамлари бошланиши соясида сионистик режимнинг Масжидул-Ақсога қарши тажовузига қарши норозилик доирасида амалга оширилиши эълон қилинади.

Ўтган жума (22 сентябр) кунидан бери Ғазо шарқидаги чегара девори яқинида автомобиль шиналарини ёқиш ва портловчи бомбалардан ташқари, фаластинлик намойишчилар ёндирувчи шарлардан фойдаланиб, босқинчилар орасида ваҳима тўлқинини келтириб чиқарди.