ноябр 16, 2016 18:20 Asia/Tashkent
  • Фаластин мухторият ташкилоти кучларининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги отишмасида бир нафар фаластинлик аёл шаҳид бўлди

Фаластин мухторият ташкилоти кучларининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги отишмасида бир нафар фаластинлик аёл шаҳид бўлди

Фаластин мухторият ташкилоти кучларининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги отишмасида бир нафар фаластинлик аёл шаҳид бўлди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин мухторият ташкилотининг Сионистик режим билан ҳамкорлиги давом этиши ортидан 39 ёшли фаластинлик Ҳелда Бесом Аласта исмли аёл Фаластин мухторият ташкилоти хавфсизлик кучларининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги Ноблус минтақасидаги отишмаларида ўқ тегиб шаҳид бўлди. Фаластин мухторият ташкилоти хавфсизлик кучлари ва Сионистик режим ҳарбийлари ўртасидаги ҳамкорликлар натижасида ўтган 2 ой мобайнида 200 нафар фаластинлик қамоққа олинди ва 164 нафар киши хавфсизлик марказларига ташланди. Бошқа томондан эса, Сионистик режим гумашталари бугун чоршанба куни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ал-Халил жанубидаги Уммул Хайр қишлоғида жойлашган Фаластин ижтимоий салонини бузиб ташлашди.  

Ёрлиқ