Ироқлик қуролли кучлари айни пайтда ИШИД террорчилик гуруҳи билан жанг қилияпти
Ироқ бош вазирига кўра, Ироқлик қуролли кучлари айни пайтда ИШИД террорчилик гуруҳи билан Мосел шаҳрининг ичкарисида жанг қилияпти
Ироқ бош вазирига кўра, Ироқлик қуролли кучлари айни пайтда ИШИД террорчилик гуруҳи билан Мосел шаҳрининг ичкарисида жанг қилияпти. Эрон телерадиокмпанияси тарқатган хабарга кўра, Ироқ бош вазири ҳадар ал-Ибодий сешанба куни Бағдодда ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, Ироқ кучларининг Мосел шаҳрида ИШИД билан олиб бораётган жанги, Ироқнинг қўшма ҳарбий кучлари имкониятининг янада ортиб бораётиганидан далолат беради. Ҳайдар ал-Ибодийнинг айтишича, ИШИД террорчилик гуруҳининг Мосел шаҳрининг аҳоли турар жойларида бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобиллардан фойдаланиш ҳаракатларига чек қўйилди. Ироқ бош вазирининг билдиришича, давлат озчиликни ташкил этадиган халқларнинг Моселда ўз минтақаларига қайтишлари учун ва жиноятчиларни жазолашга жиддий эътибор қаратади. Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти 2016 йилнинг 17 октябр кунидан Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодийнинг фармони билан бошланган эди.