Сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузи натижасида ҳозиргача 313 фаластинлик шаҳид бўлган
(last modified Sun, 08 Oct 2023 11:29:44 GMT )
октябр 08, 2023 16:29 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузи натижасида ҳозиргача 313 фаластинлик шаҳид бўлган
    Сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузи натижасида ҳозиргача 313 фаластинлик шаҳид бўлган

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, босқинчи сионистик режимнинг Ғазонинг турар-жой ҳудудларига уюштирган ҳужумида ҳозиргача 313 нафар шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, бугун Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз хабарида сўнгги статистик маълумотларга асосан сионистик режим ҳужумларида 1990 нафар фаластинлик ҳам жароҳатланган деб қўшимча қилди.

Фаластин ССВ шунингдек тиббий гуруҳлар операция хоналари ва реанимация бўлимларида оғир аҳволда бўлган ўнлаб ярадорларни қутқариш учун бор кучлари билан ишлаётганини  таъкидлаб, шошилинч тиббий ёрдам ва тиббий муассасаларнинг максимал қувватидан фойдаланилмоқда деб изоҳлади.

Фаластин тинч аҳолиси орасида шаҳидлар сони ортиши билан бир вақтда босқинчи сионистик режим жангарилари тинч аҳоли бинолари, инфратузилмалари, иншоотлари ва қаршилик қароргоҳларини бомбардимон этишда давом этмоқда.

Бошқа томондан эса сионистик режим армияси матбуот котиби, Ричард Хетч ҳам Ҳамас кучларининг кеча ишғол қилинган ҳудудларга уюштирган ҳужумида бу режим армиясидан 30 нафар жангари ҳалок бўлгани ва шу билан босқинчилар талофати сони 350 нафарги етганини маълум қилди.