Фаластинлик шаҳидлар ва ярадорлар сони ортди
(last modified Tue, 10 Oct 2023 04:31:17 GMT )
октябр 10, 2023 09:31 Asia/Tashkent

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ал-Ақсо тўфони жанги бошланганидан бери Фаластинлик шаҳидлар сонининг 704 нафарга етганини маълум қилди.

Фаластин қаршилик жангчилари 7 октябрь шанба куни эрталабдан бошлаб Ғазодан сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган кенг қамровли ва ноёб амалиётини бошлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра, фаластинлик шаҳидлардан 143 нафари болалар, 105 нафари эса аёллардир. Ярадорлар сони тўрт мингга яқин кишига етди.

Бошқа томондан, "Ал-Ақса тўфони" операциясида ҳалок бўлган сионистлар сони ҳам 1100 нафарга етди. Сионист режим томонидан қаршилик ҳужумларида яраланганлар сони Ал-Ақсо тўфони жанги бошланганидан бери 2741 нафарга етди.

“Едиот Аҳаронот” сионист газетаси “Ҳамас” аскарлари томонидан асирга олинган сионистлар сони 150 нафардан ортиқ эканини маълум қилди:Исломий жиҳод томонидан асирга олинган 30 нафар сионистлар сони ва бошқа ўнлаб сионистларнинг турли гуруҳлар ва ҳатто оддий Фаластин халқи томонидан асирга олинишини ҳам қўшиш керак, айни пайтда 750 нафар сионист ҳам бедарак йўқолган.

"Ал-Ақсо тўфони" операциясининг бошланиши билан Фаластин қаршилик гуруҳлари 8 соатдан камроқ вақт ичидаСионистик режимнинг ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳарбий ва иқтисодий объектларига 5000 та аниқ бошқариладиган ракета ва 100 та радардан қочадиган учувчисиз ҳаво воситаси билан урди. Сионистик режимнинг Темир гумбази бу ракеталарни тута олмади.