Сионистик режим жиноятлари натижасида Фаластинлик шаҳидлар сони ортди
(last modified Fri, 13 Oct 2023 07:28:52 GMT )
октябр 13, 2023 12:28 Asia/Tashkent

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ал-Ақсо тўфони" амалётида сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил аҳолисига тажовузи оқибатида қурбонлар сони ортганини эълон қилди.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий бўлимининг 7 октябрь шанба куни босқинчи сионистик режимга қарши "Ал-Ақсо тўфони" деб номланган амалиётидан сўнг сионистик режим Ғазо секторига ҳужум бошлади ва бу ҳужумлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Араб 48 ахборот сайтига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун, 13 октябр, жума куни, сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги аҳолига қарши кенг қамровли тажовузи натижаисда 1572 шаҳид бўлгани ва 7262 ярадорлар сони етганини эълон қилди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, "Ал-Ақсо тўфони"  жангида Ғазо бўлаги қурбонлари сони 1537 нафар шаҳид ва 6612 нафарга яқин яраланган, Ғарбий Соҳилда эса 35 нафар шаҳид ва 650 дан ортиқ яраланган, шунингдек, 210 нафар ярадор касалхоналарга олиб кетилган.

"Ал-Ақсо тўфони"  жанги тўқнашувларнинг давом этиши ва Ҳайфага қарши ракета ҳужумлари ва Бен Гурион аеропортининг фалаж бўлиши билан эттинчи кунга кирди ва 1300 дан ортиқ сионистлар ҳам ҳалок бўлди.

Бугун эрталаб сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторининг турли ҳудудларига ўнлаб кучли ҳужумлар уюштирди ва диққат марказида ушбу ҳудуднинг шимоли-ғарбий ва шимолига қаратилди.

Босқинчи сионистик режим артиллерияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ ва Хон Юнис ҳудудларини ҳам бомбардимон қилди.