октябр 17, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Шабак раҳбари: Биз \
    Шабак раҳбари: Биз \"Ал-Ақсо тўфони\" операциясида муваффақиятсизликка учрадик

сионистик режимнинг “Шабак” ички хавфсизлик ташкилоти раҳбари Ронин Бар"Ал-Ақсо тўфони" операциясидаги разведкадаги носозлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Ронин Бар душанба куни Шабак ходимларига мурожаатида шундай ёзди:“Бир қатор чоралар кўрилганига қарамай, шанба куни (7 октябр) ҳужумни енгиш учун етарлича огоҳлантира олмадик.

У ташкилот раҳбари сифатида ушбу муваффақиятсизлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини таъкидлади.

Сионистик режим Молия вазири Безалел Смотрих ҳам бу режимнинг қаршилик ҳужумлари чоғидаги мағлубиятини эътироф этиб, шундай деди:Муваффақиятсиз бўлганимизни камтарлик билан тан олишимиз керак.

Қаршилик жангчилари олдида ночор сионистик режим Ғазода фақат турар-жойлар, шифохоналар ва масжидларни бомбардимон қилган бир пайтда "Ал-Ақсо тўфони" амалиёти ўзининг 10-кунига кирди, Ғазода 2808 фаластинликни шаҳид қилди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар болаларни ташкил этади. Шунингдек, сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери 10 859 киши жароҳатланган.

Ёрлиқ