Сионистик режимнинг Нур Шамс лагерига уюштирган ҳужумида 20 фаластинлик шаҳид бўлди
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилнинг Тулкарм шаҳридаги Нур Шамс лагерида қаршилик кучлари ва сионистик режим жангарилари ўртасида шиддатли қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.
Сионистик режим мустамликачилик ва босиб олинган ҳудудларни кенгайтириш мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қилиб фаластинилкларни шаҳид қилади ярадор этади ва ё қамоққа олади.
Сионистик режим армияси Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида жойлашган Тулкарм шаҳридаги Нур Шамс лагерига уюштирган ҳужумда 20 фаластинлик шаҳид бўлди ва яна ўнлаб киши жароҳатланди.
ИРНА ахборот агентлининг хабар қилишича бу одамларнинг бир қисми сиоинстларнинг дрон ҳужумида шаҳид бўлиб бир қисми эса ўққа тутилганда шаҳодатга етган.
Хабарга биноан Нур Шамс лагеридаги бир масжидда бир қанча шаҳид ва ярадорлар қўўршо остига қолган ва босқинчилар ярадорларга ёрдам бериш учун тез ёрдам машиналарини бу ҳудудга киришига тўсқинлик қилмоқда.
Иордания дарёсининг ғарбий соҳилдаги маҳаллий манбалар шаҳидлардан баъзиларини болалар эканигини маълум қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига бостириб кириши бошланганидан бери, 13 кундан бери Ғазо секторида камида 3 минг 785 фаластинлик шаҳид бўлиб 13 мингдан ортиқ киши жароҳатланди деб эълон қилди.