Ғазодаги воқеаларнинг охирги янгиликлари
Ғазода шаҳидлар сонининг ортиши, сионистларнинг Ғазога ҳарбий ҳужумининг давом этиши, сионистик режим жиноятларига қаршилик кўрсатишнинг жавоби ва ционистик режимнинг Ливаннинг чегара ҳудудларига артиллерия ҳужумлари Ғазо секторининг охирги соатлардаги энг муҳим воқеаларлар жумласидандир.
Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги статистик маълумотларда маьлум қилди:сионистик режимнинг Ғазо халқига қарши урушида шаҳид бўлганлар сони 4385 нафарга етди, улардан 1756 нафари болалар ва 976 нафари аёллардир. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча қилди: 13561 киши режим қирувчиларининг тинимсиз ҳужумлари оқибатида яраланди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги ҳисоботига кўра, сионистик армиянинг Ғазога уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганларнинг 70 фоизи аёллар, болалар ва кексалардир.
Сионистик режим қирувчилари Ғазо секторининг турли ҳудудларини нишонга олдилар, шунда Рафаҳ шаҳри шарқида жойлашган Ал-Жанина маҳалласи ва Ғазо жанубидаги Хон Юнис шаҳри марказидаги бошқа бир маҳалла бу қирувчиларнинг ҳужумларига бир неча дақиқа гувоҳ бўлди. Сионист режим армияси ҳам Яроун шаҳри ва Ливан жанубидаги қишлоқларга фосфорли бомбалар билан ҳужум қилди.
Сионист режим армиясининг Шеба шаҳри атрофида учувчисиз ҳаво ҳужуми натижасида 4 нафар Ливан қаршилик кучлари ҳам шаҳид бўлди.
Бу ҳақда Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси маълум қилди:20 октябрь ҳолатига кўра, фаластинликлар ва сионистик режим ўртасидаги можаро бошланганидан бери 4000 дан ортиқ қурбонлар орасида камида 22 нафар журналист ҳалок бўлган.
Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий қанотига қарашли Қассам батальонлари сионистларнинг Фаластинлик тинч аҳолига қарши жиноятларига жавобан Тел-Авив, Ришон Лецион, Гуш Дан ва бошқа бир қатор босиб олинган ҳудудларга ракета зарбалари берди.
Эззеддин ал-Қассам батальонлари Хон Юнис шарқида сионистик режим танкини йўқ қилди.
Ҳамас ҳукуматининг Ғазодаги ахборот идораси бугун эрталаб Рафаҳ ўтиш жойидан ҳудудга тиббий буюмлар ва чекланган миқдорда озиқ-овқат бўлган 20 юк машинаси кирганини эълон қилди.
Бошқа томондан, Ал-Манарҳам тармоғи, ционист режимнинг Ливандан отилган зирҳга қарши ракеталар билан ушбу режимга қарашли 3 нафар армия аскарининг яраланганини тан олганини эълон қилди. Ливан исломий қаршилик ҳаракати баёнотида шундай дейилади:Исломий қаршилик жангчиларининг ҳужумида Ал-Обод базасининг техник жиҳозлари ва технологиясининг бир қисми йўқ қилинди.
Ҳизбуллоҳнинг бошқа бир баёнотида исломий қаршилик жангчилари сионистларнинг “Ҳанита” базасини бошқариладиган ракета билан нишонга олгани айтилади.Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати баёнот эълон қилиб, таъкидлади:сионист пиёда қўшинларининг “Ҳонин” (Рамим) штаб-квартирасини нишонга олдик ва натижада бир неча киши жароҳатланди.