Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистлар армиясининг 3 та базасига ҳужум қилди
(last modified Sat, 28 Oct 2023 17:23:11 GMT )
октябр 28, 2023 22:23 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистлар армиясининг 3 та базасига ҳужум қилди
    Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистлар армиясининг 3 та базасига ҳужум қилди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳи эълон қилди:Исломий қаршилик кучлари артиллерия ва тегишли қуроллардан фойдаланган ҳолда босиб олинган Фаластин ҳудудлари шимолидаги 3 та базада сионист аскарларнинг позицияларини нишонга олди.

Ал-Манар хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи бугун эълон қилган баёнотида исломий қаршилик жангчилари ўз артиллерия ҳужумлари билан “Риша” ва “Ал-Жардаҳ” базаларини нишонга олгани ва нишонларга муваффақиятли зарба берилганини маълум қилди.

Ливан қаршилик кучлари яна бугун тушдан кейин (шанба) бошқариладиган ракеталар ва мос қуроллар билан "Ал-Обод" базасини нишонга олганини эълон қилди.

Бир неча соат олдин Ал-Жазира Ливаннинг Ҳизбуллоҳи Ливан жанубининг марказий қисмидаги “Меркаба” ҳудуди яқинидаги сионистик режимнинг “Ал Мараж” ҳарбий позициясига ракета билан зарба бергани ҳақида хабар берган эди.

Ушбу хабарга кўра, Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ҳам "Ҳула" шаҳри атрофидаги "Ал-Абад" ҳарбий позицияси томон бошқариладиган ракета учирди.

Ал-Маядеен мухбири ҳам бу ҳужумларни тасдиқлади ва босиб олинган Фаластин шимолидаги “Максаф Ам”, “Марглиёт” ва “Араб Армшеҳ” шаҳарларида бонг урганини маълум қилди.

“Ал-Маядин” тармоғи мухбири, шунингдек, “Аз-Заҳира” аҳоли пункти олдидаги “Араб Урмша” ҳудудида сионистик режим аскарлари тўпланадиган жойга зирҳга қарши ракета келиб тушгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳужумлар Ливан ахборот агентлиги бугун тушдан кейин сионистик режимнинг артиллерия бўлинмаси Ливаннинг жанубий чегара ҳудудларига ҳужумлар уюштиргани ҳақида эълон қилганидан кейин амалга оширилди.

Ушбу хабарга кўра, сионистик армия Ливан жанубидаги “Ал-Лабуне” ва “Улама аш-Шааб” чеккаларида 20 дан ортиқ артиллерия ўқларини отган.

Айни пайтда Ал-Жазира ҳам ционистларнинг учувчисиз самолёти Ливандаги "Ал-Литани" дарёсининг шимолидаги "Жабал Сафи" баландликларини нишонга олганини эълон қилди.

Бу тармоқ, шунингдек, сионистлар армияси “Жал Алам” ҳудудига ўт қўювчи бомбалар отгани ҳақида хабар берди.

Охирги кунларда сионистик режимнинг Ғазо секторида содир этган даҳшатли жиноятлари ва бу шаҳарда кўп сонли фаластинликларни ўлдириши ортидан Ливан Ҳизбуллоҳи ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги бу режимнинг ҳарбий позицияларини нишонга олди. Бу ҳудудларда яшовчи сионистларнинг қўрқувига сабаб бўлган масала. Сионист армия охирги кунларда Ливан чегара ҳудудларини артиллерия ҳужумлари билан нишонга олди.

Ҳозиргача ўн минглаб сионистлар қаршилик ҳужумларидан қўрқиб, Ливан чегаралари яқинидаги сионист аҳоли пунктларидан қочиб кетишган.