Сионистик армия 315 аскарининг ўлганини тан олди
(last modified Tue, 31 Oct 2023 06:41:33 GMT )
октябр 31, 2023 11:41 Asia/Tashkent
  • Сионистик армия 315 аскарининг ўлганини тан олди
    Сионистик армия 315 аскарининг ўлганини тан олди

Сионистлар армияси Ал-Ақсо жанги бошланганидан бери 315 нафар аскарининг ҳалок бўлганини эълон қилди.

ИРНА хабарига кўра, бугун эрталаб (сешанба) Ал-Ақсо тўфони амалиётининг 25-кунида сионирстик режим армияси ўзининг сўнгги статистик маълумотларида Фаластин қаршилик жанги бошланганидан бери бу режимнинг 315 аскари ҳалок бўлганини тан олди.

Бу хабарга кўра, баъзи манбалар сионистик режим қурбонлари сонини бу рақамдан анча кўп деб ҳисоблаган.

25 кун муқаддам Ал-Ақсо тўфони жанги бошланганидан бери сионистлар қўшини ишғол қилинган ҳудудлар ичида сионистларни сездирмаслик ва норозилик намойишларини бошланмаслиги учун ўз талофатларини аниқ эълон қилмади.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Қудс режими позицияларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Муваффақиятсизлигининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида бу режим Ғазо секторининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар жой ва тиббиёт жойларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.