БМТ Хавфсизлик Кенгашида сионистик режим тарафдорларининг ишбузарликлари давом этмоқда
Сионист режимнинг Фаластин мусулмонларига қарши жиноятлари давом этар экан, Ғазода қотилликларни тўхтатиш ва сулҳни бошлаш учун халқаро ва минтақавий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Бироқ, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳали ҳам ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилмоқда.
Бу ҳолат Ғазодаги гуманитар вазиятнинг дақиқа сайин оғирлашиб бораётгани ва бу ҳудуднинг кўплаб аҳолиси дори-дармон, озиқ-овқат ва ичимлик суви тақчиллигига дуч келаётган бир пайтда юз бермоқда.
УНИСЕФ вакили Жеймс Элдер бу борадаги ҳисоботида шундай деди:Ғазодаги болаларнинг аҳволи даҳшатли ва ўлдирилган болалар сонининг кўплиги даҳшатли фожиа ҳақида гапиради.
Шунга асосланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сионистик режим жиноятларини тўхтатиш учун халқаро ечим топиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитойнинг илтимосига биноан навбатдан ташқари йиғилишда яна бир бор йиғилишди.
Бу учрашув сионистик режим Ғазодаги қуруқликдаги амалиётларини ҳамон кенгайтиришга уринаётган бир пайтда ўтказилди, бу масала бу ҳудудда қамалиб қолган фаластинликлар учун вазиятни янада қийинлаштиради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг душанба куни бўлиб ўтган йиғилишида БААнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш талабини такрорлар экан, Тел-Авивнинг Ғазо секторига оммавий ҳужумлар мақсади Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракатини (Ҳамас) йўқ қилиш эканлиги ҳақидаги даъвосига жавобан таькидлади: Ғазо сектори шаҳидларининг 70 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади, ҲАМАС аъзолари эмас.
Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Василий Небензя ҳам Ғазо секторидаги гуманитар вазият бўйича мунтазам брифинглар ўтказиш зарурлигини таъкидлади:Ғазо секторидаги гуманитар вазият доимий, дискримнатсиясиз диққат марказида бўлиши керак.
У Сионистик режим Ғазо секторида этник тозалаш ишларини олиб бораётганини айтиб, шундай деди:Америка резолюция қабул қилинмаслиги учун Хавфсизлик Кенгашини фалаж қилди.
Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили қўшимча қилди:Ғазо резолюцияси минтақа давлатлари ҳам иштирок этадиган жамоавий воситачилик механизмини талаб қилади.
Ушбу учрашувда Фаластин маъмурияти вакили Риёд Мансур шундай деди:Ғазо сектори аҳолиси учун хавфсиз жой йўқ.
Мансур сионистик режим ҳужумлари туфайли Ғазо аҳолисининг кўпчилиги кўчирилгани ҳақида огоҳлантирди:Ғазо энди ер юзидаги дўзахга айланди.
Хавфсизлик Кенгашидан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция чиқаришни сўраб, у шундай деди:3500 фаластинлик бола шаҳид бўлди, бу ҳар 5 дақиқада бир фаластинлик бола шаҳид бўлади деган маънони англатади ва минглаб яраланган фаластинликлар ҳам ўлмоқда.
Бироқ, бу учрашув ҳам сионистик режимнинг фаластинликларга қарши тажовузининг давом этишига тўсқинлик қиладиган аниқ бир ютуқсиз якунланди.