Хитой: Исроилнинг қулоқлари кар бўлган
Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили кескин ва танқидий баёнотлар билан "Исроил"нинг ўз қулоқларини кар қилиб, Ғазога қуруқлик ҳужумини давом эттирганини айтди
Ал-Маядеен нашрига кўра; Хан Чжен, Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили Чжан Жун душанба куни кечқурун Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Ғазо уруши ҳақида сўзлаган нутқида:"Исроил" ўз қулоғини кар қилиб олиб, Ғазога қуруқликдаги ҳужумни давом эттирмоқда ва бу минтақада мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга сабаб бўлди.
Юқори мартабали хитойлик дипломат қўшимча қилди:Биз ишғолчи режим сифатида Исроилдан Ғазо қамалини тўхтатишини ва фаластинликларни жойлаштириш режасини бекор қилишни сўраймиз.
Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили шундай деди:Хавфсизликка жамоавий жазо билан эришилмайди, зўравонликка зўравонлик билан жавоб бериш нафрат ва қарама-қаршиликка олиб келади.
Шу билан бирга, Россиянинг Хавфсизлик Кенгашидаги вакили, шунингдек, сионистик режим БМТ аъзоларининг мутлақ кўпчилигининг зўравонликка чек қўйиш ҳақидаги фикрига эътибор бермаслигини ва бу режим дунёдаги яққол муносабатга қарамай Ғазо сектори аҳолисини эвакуация қилиш режаларини амалга оширишга киришганини айтди.