Ирвоний: Эрон ҳар қандай таҳдидга дуч келса, қатъий жавоб беради
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили АҚШнинг Исроилни ишғол ва тажовузда сўзсиз қўллаб-қувватлашига ишора қилиб, огоҳлантирди:Эрон ҳар қандай таҳдидга дуч келса, қатъий жавоб қайтаради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саид Ирвоний Хавфсизлик Кенгашининг Ғарбий Осиё минтақаси бўйича йиғилишида Қўшма Штатлар ўзининг босқинчи билан аниқ ҳамжиҳатлиги билан бегуноҳ Фаластин халқи зарарига кескинликни кучайтиришга интилаётганини таъкидлаб, шундай деди:Америка Қўшма Штатларининг ишғол ва тажовузни тинимсиз қўллаб-қувватлаши уни Ғазо секторидаги ҳозирги вазиятда халқаро ҳамжамият дуч келаётган муаммо ва инқирознинг бир қисмига айлантирди.
Эроннинг асосий мақсади минтақада тарангликнинг кучайишига йўл қўймаслик эканлигини таъкидлаган Ирвоний маьлум қилди:Шунинг учун ҳам Эрон халқаро ҳамжамият билан Исроилнинг тинимсиз ҳарбий тажовузини зудлик билан тўхтатиш, ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторидаги муҳтож одамларга инсонпарварлик ёрдамини тўсиқсиз етказиш талабини маъқуллайди.
Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси таъкидлади:Агар Эрон ўз хавфсизлиги, миллий манфаатлари ёки халқига хавф соладиган ҳар қандай таҳдид, ҳужум ёки тажовузга дуч келса, у қатъий жавоб бериш учун халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомидаги ўзига хос ҳуқуқларидан фойдаланишдан тортинмайди.