Сионистик армия разведка бошлиғи: Биз мағлубиятга учрадик
(last modified Wed, 01 Nov 2023 15:53:28 GMT )
ноябр 01, 2023 20:53 Asia/Tashkent
  • Сионистик армия разведка бошлиғи: Биз мағлубиятга учрадик
    Сионистик армия разведка бошлиғи: Биз мағлубиятга учрадик

Сионист маъмурлар фаластинлик жангчиларга қарши мағлубиятни тан олганларидан сўнг, режим қўшини разведка бошқармаси бошлиғи ҳам “Биз мағлубиятга учрадик”, деб таъкидлади.

“Ал-Маядин”нинг чоршанба кунги хабарига кўра, сионистик режим  разведка бошқармаси бошлиғи (Аман) ўз баёнотида бу режимнинг Ал-Ақсо тўфони амалиётидан разведка муваффақиятсизлиги ва ажабланиб қолганини эътироф этди ва деди:“Аман” ташкилоти менинг раҳбарлигимда муваффақиятсизликка учради ва бу муваффақиятсизлик учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Бошқа томондан, Ғазо секторида ҳалок бўлган аскарларнинг яқинларидан бири бугун сионистик матбуотга берган интервьюсида:Нетаняху (Бош вазир) истеъфога чиқиши керак, аммо ҳозир ҳисоб-китоб қилиш вақти эмас.

Ҳозиргача сионистик режимнинг бир қатор сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари разведка ва хавфсизликдаги муваффақиятсизлик ва режим муассасаларининг “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган Фаластин қаршилик кўрсатиш амалиёти эҳтимолини башорат қила олмаслигини тан олдилар.

Нетаняху яқинда хавфсизлик ва ҳарбий аппаратларни айблаб, ўзини оқлашга уринди. Лекин у бу режимнинг сиёсий, ҳарбий ва хавфсизлик доираларининг кескин муносабатига дуч келди ва улардан узр сўрашга мажбур бўлди. Бу ҳолат бу режимнинг ҳарбий, сиёсий ва хавфсизлик етакчилари орасида қаттиқ инқирозни юзага келтирди.

Бошқа хабарга кўра эса, сионист матбуот манбалари бугун (10 ноябр) ўтган кун ва тун давомида Ғазода ишғолчи режимнинг 18 нафар аскари қаршилик жангчилари томонидан ҳалок бўлганини эълон қилди.

Бу статистик маълумот шундай бир пайтда маьлум бўлмоқдаки, босқинчилар ўз қурбонлари сонини қаттиқ цензура қилиб, ўз қурбонларини кичик форматда тақдим этмоқда.

Бу хабарга кўра, Сионистик режим армияси яна тўрт аскарнинг ўлганини ҳам эълон қилган ва аввалги статистик маълумотларга кўра, яъни 14 киши, ҳозиргача 18 аскар ҳалок бўлган.