Суриядаги АҚШ базасига ракета ҳужуми уюштирилди
(last modified Thu, 02 Nov 2023 06:55:44 GMT )
ноябр 02, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Суриядаги АҚШ базасига ракета ҳужуми уюштирилди
    Суриядаги АҚШ базасига ракета ҳужуми уюштирилди

Ахборот манбасининг хабар беришича, Американинг Сурия шарқидаги “Ал-Умар” нефть конидаги террористик базаси нишонга олинган.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Суриянинг Дайр-аз-Зор шимоли-шарқида жойлашган “Ал-Умар” нефть конидаги америкалик босқинчиларнинг ҳарбий базасига Ироқ Исломий қаршилик кучларининг учувчисиз самолёти ҳужум қилган.

Охирги кунларда Ал-Ақсо тўфони амалиёти билан бирдамликда Ироқнинг Исломий қаршиликлари Суриядаги Америка базаларини ракета ва дрон ҳужумлари билан бир неча бор нишонга олди.

Ғазо секторида АҚШ иштирокида Фаластин халқининг қатлиом қилиниши давом этиши ортидан Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати Вашингтонни бундан буён минтақадаги Америка ҳарбий базаларига қарши қаршилик ҳужумлари бошланиши ҳақида огоҳлантирди.

Сионист режимнинг Ғазо ва турар жой уйлари ва шифохоналарига шафқатсиз ҳужумлари ортидан, сионистларнинг Фаластинга қарши жиноятда шериги сифатида ўтган бир неча ҳафта ичида Америка ҳарбий базасига ҳужум кучайди.