Ҳизбуллоҳ сионистик режим армияси базасини оғир ракеталар билан йўқ қилди
(last modified Sat, 04 Nov 2023 12:04:07 GMT )
ноябр 04, 2023 17:04 Asia/Tashkent

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати Ливан чегарасидаги сионистик армияси базасини вайрон қилди ва айни пайтда бу режимнинг жосуслик шарини уриб туширди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, Фаластин манбалари бугун (шанба) тушдан кейин Ливан исломий қаршиликларининг Ливан чегарасидаги “Жал-ул-Олам” базасига шиддатли ҳужуми ва уни йўқ қилиш суратларини чоп этиш орқали эълон қилди.

Бу манбалар Ливан исломий қаршилик кучлари бу ҳужумда биринчи марта оғир ракеталардан фойдаланганини қўшимча қилди.

Бир неча дақиқадан сўнг Ҳизбуллоҳ ўз баёнотида ушбу ҳаракат жангчилари бир вақтнинг ўзида “Жал-ул-Алам”, “Ал-Жардаҳ”, “Ҳадб ал-Бастон”, “Ал-Малкийя”, "Ал-Мутла” ва “Милкийя” позицияларини ракеталари ва тегишли қуроллар билан нишонга олганини эълон қилди.

Ушбу баёнотга кўра, ракеталар мўлжалланган нишонларга тўғридан-тўғри тегиб, базаларнинг техник жиҳозлари йўқ қилинган.

Бир неча дақиқадан сўнг “Ал-Манар” мухбири Ливан исломий қаршилик ҳаракати “Масгао Аам” шаҳри устида сионистик режимнинг жосуслик шарини ҳам уриб туширгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳужумлардан бир неча дақиқа ўтиб, Ливан манбалари сионистик режим қўшини катта ҳужум билан Ливан жанубидаги ҳудудларни шиддат билан нишонга олгани ҳақида хабар берди.

Ҳизбуллоҳнинг сионистлар армияси базаларига қилган ҳужумлари тасвирлари


Ливан Исломий Қаршилик ҳаракати ўз жангчиларининг сионистик режим базаларига миномёт ва ракета ҳужуми тасвирларини тарқатди.