Қассам батальонлари: Душман кучлари бизнинг кучли зарбаларимиз остида қолишда давом этади
Қассам баталонлари матбуот котиби шундай деди:сионист душман кучлари ҳамон қаршилик мужоҳидларининг оғир зарбалари остидадир.
Ал Жазеера телеканалига кўра, сешанба куни Қассам баталонлари матбуот котиби Абу Убайда шундай деди:38 кунлик урушдан сўнг қаршилик мужоҳидлари Ғазо ва Байт Ханунда Исроил ишғол кучларига қарши курашни давом эттирмоқда.
Қассам вакили қўшимча қилди:Қассам мужоҳидлари охирги 48 соат ичида душманнинг 20 зирҳли техникасини, жумладан, танк ва транспорт воситаларини тўлиқ ёки қисман йўқ қилди, душман бошпаналарига пиёдаларга қарши ракеталар билан ҳужум қилди.
Қассам матбуот котиби душман раҳбарларининг қаршиликни йўқ қилиш ҳақидаги ёлғон орзуси мағлубиятдан қутулишга уриниш эканлигини баён қилиб, айтди:Душман кучларининг кейинги олдинга силжиши уларга катта йўқотишларга олиб келади.
Абу Убайда босқинчиларга мағлубият ва ҳалокатдан бошқа нарса қолмаслигини таъкидлаб, шундай деди:Аллоҳнинг ёрдамига ва Фаластин масаласининг адолатига бўлган ишончимиз Фаластинни қўллаб-қувватлаш бурчини араб ва ислом умматидан тушишига сабаб бўлмайди.
Абу Убайда қўшимча қилди:Душман Ғазодаги 100 маҳбусни озод қилишни талаб қилмоқда ва биз воситачилар орқали Ғазода 5 кунлик сулҳ давомида маҳбусларни озод қилишимиз мумкинлигини эълон қилдик. Бу шарт биланки, даврда можаролар тўхтатилса ва бутун Ғазо секторига гуманитар ёрдам юборилса.
Ҳозиргача сионистик режимнинг жиноий ҳаракатлари туфайли 11240 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, улардан 4630 нафари болалар ва 3130 нафари аёллардир.
Шунингдек, сионистик режимнинг ушбу ҳудудни бомбардимон қилишлари натижасида 29 минг киши жароҳатланган, уларнинг 70 фоизи болалардир.