Сарая ал-Қудс батальонлари сионистлар базасига ракета ҳужум уюштирди
(last modified Mon, 20 Nov 2023 14:31:38 GMT )
ноябр 20, 2023 19:31 Asia/Tashkent
  • Сарая ал-Қудс батальонлари сионистлар базасига ракета ҳужум уюштирди
    Сарая ал-Қудс батальонлари сионистлар базасига ракета ҳужум уюштирди

ОАВ манбаси Сарая ал-Қудс гуруҳининг босиб олинган Фаластин жанубидаги сионистлар армияси базасига ракета ҳужуми уюштирганини эълон қилди.

Ал-Маядин тармоғига кўра, “Исломий жиҳод” ҳаракати ҳарбий бўлимига қарашли Сарая ал-Қудс батальонлари босиб олинган Фаластин жанубидаги сионистик режимнинг “Марс” ҳарбий базасини бир неча ракета билан нишонга олди.

Фаластин ОАВ манбаси ҳам маълум қилди:Босқиндаги Ашдод ва Ашкелон шаҳарлари ҳамда Ғазо секторига туташ шаҳарларда сигнал сиреналари янгради.

Шаҳаб ахборот агентлиги ҳам эълон қилди:Ғазо сектори яқинидаги “Нир Оз” ва “Нирим” шаҳарларида сигнал сиреналарининг овози эшитилади.

Сарая ал-Қудс батальонлари Ғазо секторининг шимолида 6 нафар сионист аскарни ўлдиргани ва яралангани ҳақида хабар берди.

Бошқа хабарга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳаракати босиб олинган Фаластин шимолидаги сионист ҳарбийлар позицияларига учувчисиз учоқ ва ракета билан ҳужум қилди.

ИРНА ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳининг сионистик режим позицияларига учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумлари билан бир вақтда, босиб олинган Фаластин шимолидаги Кирят Шмоуне ва Марглиут шаҳарларида бир неча марта кучли портлашлар эшитилди ва сигнал сиреналари янгради.
Ливан Ҳизбуллоҳи баёнотида шундай эълон қилди: Бу ҳаракат жангчилари бугун пешин вақтида ракета ва миномётлардан ўққа тутиб, "Ал-Тайҳат" учбурчагида Исроил армиясининг пиёда қўшинларининг тўпланиш жойини нишонга олди.

7 октябрь куни Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланиши ва бир кун ўтиб сионистик режимнинг Ғазо секторининг турар-жой, тиббиёт ва таълим ҳудудларига ялпи ҳужуми билан Ливан Ҳизбуллоҳи Фаластин қаршиликлари билан мувофиқлаштирилган ҳаракатда, босиб олинган ҳудудлар шимолидаги сионистик ҳарбий, жосуслик ва тинглаш базаларини нишонга ола бошлади. Натижада шу пайтгача бу ҳудуд ва жанубий Ливан ўртасидаги босқинчи сионистик режимнинг ўнлаб базалари вайрон қилинган, ўнлаб сионист танклари, транспорт воситалари ва зирҳли машиналари ҳам Ливан қаршиликлари томонидан нишонга олинган ва кўп сонли исроиллик аскар ҳам ўлдирилган.