Сионистик режим ва ҲАМАС ўртасида асирлар алмашинувининг иккинчи босқичи бошланди
(last modified Sun, 26 Nov 2023 06:04:30 GMT )
ноябр 26, 2023 11:04 Asia/Tashkent

Сионистик режим ва Фаластин исломий қаршилик ҳаракати (Ҳамас) ўртасида асир алмашишнинг иккинчи босқичи бошланди.

Ал-Жазира телеканалининг Ғазо секторидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Хамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлмиш Ал-Қассам батальонлари сионист асирларнинг иккинчи гуруҳини Қизил Хочга топшириш жараёнини бошлаган.

Хамаснинг ҳарбий қаноти маълум қилди:Гуманитар сулҳ доирасида 13 нафар исроиллик асир ва 7 нафар хорижлик фуқарони Қизил Хочга топширдик.

Маҳаллий манбалар сионист муваққат режим 39 нафар фаластинлик асирни озод қилиш учун ҳозирданоқ тайёргарликни бошлагани ҳақида хабар берди.

Миср чегарачиси ҳам маълум қилди:сионист асирларни олиб кетаётган Қизил Хоч автомобиллари Рафаҳ ўтиш жойига етиб келди.

ҲАМАС ҳаракати Ғазо бўлагидан таиландлик маҳбусларни озод қилишни якунлаётганини эълон қилди.

Хамас ва сионистик режим ўртасида асир алмашишнинг иккинчи босқичини амалга ошириш, ахборот манбалари кеча (шанба) кечаси Тел-Авивда минглаб одамлар сионист маҳбуслар оилаларини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ўтказганини эълон қилган пайтда амалга оширилмоқда.

Намойишчилар шиорлар айтиб, Фаластин қаршиликлари қўлида бўлган сионист асирларни озод қилишни талаб қилишди.