Гутерреш: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг катта талофатлари Ғазо урушида содир бўлди
(last modified Thu, 30 Nov 2023 05:19:34 GMT )
ноябр 30, 2023 10:19 Asia/Tashkent
  • Гутерреш: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг катта талофатлари Ғазо урушида содир бўлди
    Гутерреш: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг катта талофатлари Ғазо урушида содир бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг айтишича, Ғазо уруши пайтида БМТнинг 111 аъзоси ҳалок бўлган ва бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихидаги энг кўп қурбон бўлган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, чоршанба куни кечқурун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш маьлум қилди:Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти бошланганидан бери 14 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Гутерриш давом этди:"Бир неча ҳафта ичида Ғазода менинг Бош котибим давридаги бошқа урушлардан кўра кўпроқ болалар ҳалок бўлди".

БМТ Бош котиби қўшимча қилди:Аҳоли турар жойларида бузғунчи қуролларнинг қўлланилиши тинч аҳолига катта таъсир кўрсатди”.

Гутерреш қўшимча қилди:"Биз қонун бузилишини кўрганимиз аниқ, чунки Ғазо аҳолисининг 80 фоизи жанубга кўчирилган".

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби шундай деди:“Уруш бошланганидан бери Ғазода БМТ оиласининг 111 аъзоси ҳалок бўлди, бу БМТнинг бутун тарихидаги энг кўп қурбони бўлди”.

Гутерреш огоҳлантирар экан, Ғазодаги бошпаналардаги соғлиқ шароитлари даҳшатли эканлигини таъкидлади:"Ғазодаги шифохоналар ўзларининг тиббий эҳтиёжларини оптимал даражада қондирмайдилар ва бу ҳудуддаги озиқ-овқат тузилмаси бузуқ ва Ғазода, айниқса шимолда очлик давом этмоқда."

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Х ижтимоий тармоғидаги хабарида маълум қилганди:Ишлаётган инфратузилманинг йўқлиги ёки дори воситаларидан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги Ғазода кўчирилган 1,3 миллион киши орасида юқумли касалликларнинг кўпайишига олиб келди.

Сионист режимнинг Ғазо секторига бир ярим ойдан ортиқ давом этган ҳужумлари ушбу минтақадаги шифохоналар ва тиббиёт марказларини нишонга олди, бу эса бу марказларнинг кўпчилиги ишдан чиқишига сабаб бўлди.