Сионистик режим ҳужумларида кўплаб сионист асирлари ҳалок бўлди
(last modified Mon, 15 Jan 2024 08:58:33 GMT )
Январ 15, 2024 13:58 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳужумларида кўплаб сионист асирлари ҳалок бўлди
    Сионистик режим ҳужумларида кўплаб сионист асирлари ҳалок бўлди

ҲАМОС иисломий қаршилик ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлган "Изуддин Қассам" батальонлари матбуот котиби Абу Убайда сўнгги ҳафталарда сионистик режимнинг ҳужумлари ва бомбардимонларида кўплаб сионист асирлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қассам батальонлари матбуот котиби Абу Убайда  видеомурожаатида  душман ўз мақсадларини амалга ошира олмади ва Ғазо секторидаги асирларини озод қила олмади. Душман асирларининг кўпчилиги сўнгги ҳафталарда ноаниқ қисмат ва тақдирга учради ва бу асирларнинг кўпчилиги ҳалок бўлди ва масъулияти ҳам сионисти крежим зиммасидадир деб эълон қилди.

Қассам батальонлари матбуот котиби ўз сўзларида  биз душмаларнинг тажовузлари ва  жиноятларига жавоб бериш учун бор кучимизни ишга солишдан бошқа чорамиз йўқ.  Ал-Ақсо тўфони амалиёти эса милллат ва халқ тарихидаги муҳим уруш ва барч халқларнинг озодлиги учун кўтарилган ҳайқириқ эди деб изоҳлади.

У шунингдек фаластинлик мужоҳидларнинг эришган ютуқлари  хусусида гапириб, биз 100 кунлик уруш давомида сионистик режим босқинчиларнинг 1000 та зирҳли техникасини нишонга олиб йўқ қилдик деб таъкидлади.

Абуубайда сўзларининг бошқа қисмида, фаластинилк мужоҳидлар душман кучларини нишонга олган қуроллар ва яроқлар Қассам батальонлари томонидан тайёрланган. Муҳожидлариимз яратган қаҳрамонлик ва достонлар халқ тарихидаги энг улуғ, энг муқаддас жанглардан бири сифатида қайд этилади деб баён этди.

ҲАМОС ҳаракати ҳарбий қаноти бўлмиш Қассам батальонлари  матбуот котиби нутқида Яман, Ливан ва Ироқнинг душманга берган зарбалари учун  қаршилик кўрсатганини мақтаб Ғазога қарши ҳужумлар давом этса яқин кунларда сионистларга қарши амалиётлар доирасини кенгайтириши ҳақида  хабарлар бўлади деб аниқлик киритди.