АҚШ ва Британия қўшинлари яна Санъога ҳужум қилдилар
(last modified Tue, 23 Jan 2024 08:56:47 GMT )
Январ 23, 2024 13:56 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Британия қўшинлари яна Санъога ҳужум қилдилар
    АҚШ ва Британия қўшинлари яна Санъога ҳужум қилдилар

Бугун эрталаб, ОАВ АҚШ ва Британия армияларининг Яман пойтахти -Санъо ва бу мамлакатнинг бошқа айрим ҳудудларига ҳаво ва ракета ҳужумлари уюштирганини маълум қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  АҚШ ва Британия қўшинлари томонидан Ас-Собеин шаҳридаги Ал-Ҳафо базаси ва Санъо вилоятидаги Бани Ал -Ҳорис шаҳридаги Ад -Дайламий базаларини 4 марта нишонга олинди.

 Яман жануби -ғарбидаи Таъиз вилоятида жойлашган Мақбана шаҳридаги Ал-Барҳ ҳудуди ҳам АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари ҳужумига учрагани айтилади.

АҚШ расмийларидан бири, Фаластиннинг Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда, Яманда бомбардимон қилинган нишонлар, баллистик ракета платформалари, учувчисиз учоқлари ва ўқ-дорилар омболаридир деб даъво қилди. Ўз номини офш бўлишини истамаган АҚШлик бу мулозим ҳужумлар эса қирувчи самолётлар ва ракеталар томонидан амалга оширилди ва Яманга қарши ҳужумнинг бу тури  кенг қамровли эди деб қўшимча қилди.

АҚШ ва Британиянинг Санъо вилоятига ҳаво ва ракета ҳужумлари эса буун эрталаб Яман Ансорллоҳ ҳаракатининг сиёсий идораси аъзоси Муҳаммад Ал -Бахитий АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ҳарбий тажовузларга жавобан Яман қуролли кучларининг сионистик режимга қарши ҳужумлари давом этади деб айтган пайтга тўғри келмоқда.

Шунингдек Яман армияси матбуот котиби генерал Яҳё Сариъ ҳам бу амалиётга тўхталиб Яман денгиз флотини АҚШнинг   “OCEAN JAZZ”  ҳарбий юк кемасига қарши мос денгиз ракеталари билан ҳарбий амалиёт ўтказди деб эълон қилди.

Ёрлиқ