Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини бутунлай қулаши ҳақида огоҳлантирилмоқда
Фаластин ССВ матбуот котиби Ғазода соғлиқни сақлаш тизимини бутунлай тўхтаб қолиши ва қулаши ҳақида огоҳлатириб, 7 мингга яқин ярадорларнинг даволаниш учун Ғазо ташқарисига жўнатиш кеаклигини маълум қилди.
Ал-маёдин телеканалининг хабар қилишича Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуоот котиби Ашраф Ал-Қадра Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги Носир касалхонаси сионистларнинг тинимсиз ҳужумлари сабабли ўта ҳалокатли вазиятда эканлигига тўхталиб мазкур тиббиёт мажмуасида тиббий ва жарроҳлик жиҳозлари йўқ ва тиббий гуруҳлар оғир ҳолатлари шифохонадан жўната олишмайди деб таъкидлади.
Фаластин ССВ вазирлиги матбуот котиби шунингдек БМТнинг ёрдам ва ишлар агентлиги- UNRWA га баъзи мамлакаталар жумладан АҚШ томонидан молиявий ёрдамнинг тўхтатилганини танқид қилиб, бу агентликни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш Ғазо секторининг соғлиқни сақлаш соҳасига бевосита таъсир қилади хусусан UNRWA Ғазо соғлиқни сақлаш секторининг 70 фоизини назорат қилади деб баён этди.
Фаластиннинг расмий ахборот агентлиги, -ВАФО ҳам Ғазо жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳридаги оммавий қабрга 100 нафар шаҳиднинг жасади дафн этилганини маълум қилиб, босқинчи сионистлар бу жасадларни касалхоналар ва қабристонлардан ўғирлаб кетишганини ҳам қўшимча қилди.
Сионистик режимнинг Ғазо секторига тажовузлари бошланган 7-октябрдан бери ҳозиргача шаҳид бўлган фаластинликлар сони 26 минг 751 кишига ва ярадорлар сони 65 минг 636 кишига етган деб эълон қилди Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.