БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо бўлгасидаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирда
(last modified Wed, 31 Jan 2024 11:42:06 GMT )
Январ 31, 2024 16:42 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо бўлгасидаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирда
    БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазо бўлгасидаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирда

Кеча ўз баёнотида БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўлгасидаги гуманитар вазият тез ёмонлашаб бораётганидан хавотир билдирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча  БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўлгасидаги оғир вазиятдан хавотир билдириб  барча иштирокяиларини БМТни Ғазо бўйича гуманитар координатори билан ҳамкрлик қилишга чақирди.

Сионистик режим армияси Ғазо бўлгасини шафқатсизларча бомбардимон қилишда давом этмоқда ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг бу кенгашнинг димий аъзоси сифатида вето ҳуқуқига эга бўлган қаршиликлари сабабли Ғазода  оташкесим ўрнатиш бўйича резолюциясини ҳалигача қабул қила олмаган.

Ғарб далатларнинг аксарияти  БМТнинг Ғазога ёрдам кўрсатувчи асосий агентлиги-  UNRWA  номли фаластинлик  қочқинларга ёрдам агентлигинг 12 нафар аъзоси  2023-йил 7-октябрда ҲАМОС ҳаракатининг Исроил режимига қарши  ҳужумларида иштирок этанлик айблови билан бу агшентликка ёрдамларини тўхтатган.

БМТнинг Ғазога ёрдам координатори Сигрид Каг ҳам ўз сўзларида БМТнинг Фаластин халқига ёрдамва ишлар агентлигинг ўрнини босадиган бошқа ҳеч нарса йўқ деб маълум қилди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса сиоинстик режим бу агентликнинг айрим хотимларини айбланганидан кейин,  бу агентлик фаолиятига оид ҳозирги баҳсларда жамоатчилик фикрини Ғазо секторидаги гуманитар инқирозидан чалғитади  деб таъкидлади.