Ғазода фаластинлик шаҳидлар сони 27 минг кишидан ошди
Ғазо секторидаги ССВ ўз эълонида фаластинлик шаҳидлар сонини 27 минг 365 кишига ва жароҳатланганларни 66 минг 630 кишига етганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ғазо бўлгаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, хабар қилишича, бугун тушдан кейин сионистик режим армиясининг ҳужумида фаластинли к шаҳидлар сони ортганини маълум қилди. Хабарга кўра, ўтган 24 соат ичида сионистик режим армияси Ғазо бўлгасида 14 та оммавий қирғинни амалга оширди ва унинг натижасида 127 фаластинлик шаҳид бўлди ва яна 178 киши яраланди.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига асосан кўчаларда ва вайроналара остида ҳали ҳам кўп сонда шаҳидлар бор ва сионисти крежим кучлари уларни қутқарувчилар ва тиббиёт ходимарига топширилиишга рухсат бермайди.
Бу вазирлик шунингдек фаластинлик шаҳидлар сонининг 27 минг 365 нафарга ярадорлар эса 66 минг 630 киишга етганини хабар қилди.
Фаластин ССВ шунингдек сионистик режим ҳужумида шаҳид бўлганларнинг 70 фозини аёллар ва болалар ташкил этганини эълон қилди.