АҚШ ва Британия Яман ҳудудларига қарши ҳарбий тажовузини давом эттирмоқда
-
АҚШ ва Британия Яман ҳудудларига қарши ҳарбий тажовузини давом эттирмоқда
АҚШ ва Британия армияларининг Яманга қарши ҳаво ҳужумлари давомида бугун ОАВ ҳам бу икки давлатнинг Яман шимолидаги Саъда вилояти ҳудудларини нишонга олганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарига кўра, АҚШ ва Британия армиялари Яман шарқидаги Саъда шаҳрини уч марта бомбардимон қилди. Ҳужум ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозиргача хабар қилинмаган.
Бу ҳужумлатр эса кеча АҚШ ва Британия Яманнинг Ҳудейда вилоятидаги ҳудудларни нишонга олганига қарамай амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Яманнинг турли ҳудудларига АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари ҳужумига учрамоқда.
АҚШ ва Британиянинг бу ҳужумлари ҳам Яман ҳукуматига босим ўтказиш ва яманликларнинг сиоинстик режимга қўйган денгиз блокадасини тўхтатиш мақсадида амалга оширилмоқда.