БМТ томонидан Сурияни тақсимлаш бўйича лойиҳаси Сурия давлати томонидан рад этилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i9139
БМТ томонидан Сурияни тақсимлаш бўйича тақдим этган лойиҳасининг Сурия давлати томонидан рад этилиши
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
ноябр 22, 2016 13:47 Asia/Tashkent

БМТ томонидан Сурияни тақсимлаш бўйича тақдим этган лойиҳасининг Сурия давлати томонидан рад этилиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "БМТ томонидан Сурияни тақсимлаш бўйича тақдим этган лойиҳасининг Сурия давлати томонидан рад этилиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Сурия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича намояндасининг Ҳалаб шаҳрининг шарқий ҳудудларини ажралиб чиқиб мухторият бўлиши юзасидан таклиф этган лойиҳаси Сурия давлати томонидан қабул қилинмайди ва рад этилади. Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим якшанба куни БМТнинг Сурия ишлари бўйича намояндаси Стефан Дей Мистуро билан Дамашқда ахборот анжумани ўтказганидан кейин шундай айтдики, Дей Мистуро Сурияда сулҳ музокарасини қайтадан бошлашда ёрдам кўрсатиш учун сезиларли чораларни амалга оширмади ва ушбу музокарани ўтказиш вақтини ҳам маълум қилмади. Валид ал-Муаллим Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия бўҳронини ҳал этишдаги ролини таъкидлаш билан шундай айтдики, Сурия давлати ташқи аралашувсиз бўлиб ўтадиган ҳар қандай учрашув ва йиғилишларни ижобий қаршилаб олади. Ушбу учрашувлар Сурияда бўладими ёки Женевада бўладими Сурия давлати мазкур йиғилишларда иштирок этиш учун тайёр.

     Сурия ташқи ишлар вазирининг айтишича, истаган пайтда террорчилар ва қуролланган гуруҳлар Ҳалабдан чиқиб кетишмоқчи бўлишса, Сурия давлати уларнинг мазкур мамлакатдан чиқиб кетишлари учун замин яратиб беради. Ҳозирга қадар Сурия давлати ўқ отишни тўхтатиш бўйича ва Ҳалаб шаҳри аҳолисининг ушбу уруш бўлаётган минтақадан чиқиб кетишлари учун уч маротаба имконият яратиб берган. Сурия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, айни пайтда Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмида 275 мингдан зиёд Сурия фуқароси террорчи гуруҳларнинг гаровида ушлаб турилмоқда. Сурия давлати эса ўз фуқароларини ҳимоя қилиши керак. Дей Мистуронинг бир-бирига зид бўлган қарама-қарши ҳаракатлари ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси ва унинг ҳамроҳларининг Сурия душманларининг ушбу мамлакатни тақсимлаш бўйича лойиҳасини кўриб чиқишда, содиқона муносабатда бўлмасдан ғаразли позициясини тутишлари омма афкорининг диққат эътиборини ўзига жалб этди. Сурия давлатига қарши бўлган мухолифат Сурия армияси ва халқ кучлари қаршисида кўп маротаба мағлуб бўлишига қарамай, Сурия давлати ва халқаро ҳамжамият томонидан сулҳ ва тинчлик ўрнатиш учун тақдим этган таклифларини қабул қилишмади ва айни дамда Сурия халқидан бож ундиришни пайидан бўлишмоқда.

        Шундай шароитда, Сурия давлатига қарши бўлганларнинг миллий коалицияси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича намояндаси бундан бир қанча вақт олдин сиёсий музокаралар жараёнини қайтадан бошлаш мақсадида Ҳалабда оташкесмни жорий этиш учун тақдим этган лойиҳаси билан рози бўлишлари учун ўзларининг шартларни эълон қилишди. Сурия давлатига қарши бўлган мухолифат коалицияси ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун, Суриядаги айрим минтақаларда хавфсизликни таъминлаш керак деб кўп маротаба таъкидлашган эди. Уларнинг талабига кўра, Сурия давлати ва халқ кучлари ҳамда уларга тегишли бўлган ҳар қандай техника ва қуролли кучларнинг ушбу минтақаларда фаолият олиб бориши тақиқланиши керак. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия ишлари бўйича вакили Дей Мистуронинг террорчилар томонидан Суриянинг бази бир минтақаларида Сурия давлати ҳукмронлигини камайтириш бўйича Сурия хусусидаги лойиҳасини такомиллаштиришдаги режаси ҳам, ушбу мамлакатни парчалаб юбориш учун дастлабки қадам ҳисобланади. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар, хатарлар кўламининг янада кенгайишидан ва айни пайтда Сурия миллий ҳокимиятига ва суверенитетига қарши чигаллашган фитналардан дарак беради.

      Дей Мистуронинг Сурия миллий суверенитети юзасидан гапириши ва тутган позициясига қарамай, Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим билан учрашганидан сўнг ошкора тарзда шундай эълон қилдики, ким бўлишидан қатъий назар БМТ ичкарисида бўладими ёки ташқарида бўладими, Сурия миллий суверенитетини савол остига олмаса унга юксак эҳтиром кўрсатаман. Дей Мистуронинг охирги ойларда Суриядаги ўзгаришлар юзасидан бир бирига қарама-қарши бўлган сўзлари ва маърузалари таҳлил этишга туртки беради. Сурияда айниқса Ҳалаб шаҳрида террорчиларнинг мағлубиятга учраши ва Сурия давлатининг ушбу шаҳарни террорчилардан батамом тозалаш учун амалга ошираётган якуний чоралари ва амалиётлари террорчиларни ва уларнинг хомийларини кескин хавотирга солмоқда. Ушбу вазиятда террорчиларнинг хомийлари турли йўллар билан ушбу амалиётни кейинга қолдириш билан бирга, террорчиларнинг яна бошқатдан қувват тўплашлари учун имконият ва қулай фурсат топишлари учун турли сиёсий каналлар жумладан Бирлашган миллатлар ташкилоти орқали Сурияда ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ва мухолифатнинг Суриянинг айрим ҳудудларида ҳукмронлик қилишларига доир мавзуни қабул бўлиши учун шароит яратиб беришмоқчи. БМТнинг Сурия ишлари бўйича намояндасининг террорчиларнинг ва унинг хомийларининг ғаламизликларини ва фитналарини қабул қилишда таъсир ўтказиш учун қилаётган уринишлари кенг омма афкорининг танқидларига учради.        

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.