Сионистик режим Ливан жанубида янги жиноят содир этди
Исроил режимининг Ливан жанубидаги Наботия шаҳридаги туар-жой биносига уюштирган ҳужумида 11 киши шаҳид бўлиб яна 7 киши жароҳатланди.
Ал-жазира телеканалининг хабар қилишича, сионистик режим учувчисиз учоқларини Ливан жанубидаги Наботия шаҳридаги бир турар жой биносига ҳужуми оқибатида 11 нафар тинч аҳоли шаҳид бўлди ва 7 нафар яраланди. Ҳужумда бино бутунлай вайрон бўлган ва унинг атрофидаги бир қанча автомобиллар ёниб кетган.
Ҳужум олдидан Ливан жанубидаги Ат Тайба ва Дейр Сирон шаҳарлар орасидаги ҳудуд Исроил режим ҳаво ҳужумига учради ва натижада бир киши яраланди. Сионистик режим артиллерияси ҳам Иқлим Ал Арқуб минтақасидаги қишлоқ ва шаҳарлар жумладан Ливан жанубидаги Рашиа Ал Фахр, Кфар Шоба ва Ҳалта шаҳарларига ҳужум қилди.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати ижроия кенгаши раиси Ҳошим Сафиуддин Ливан жанубидаги сионистик режимнинг бугунги тажовузи жавобсиз қолмайди деб таъкидлади.
У ўз сўзларида сионистик режимнинг Ливан жанубидаги тинч аҳоли ва болаларни шаҳид бўлишига олиб келган тажовузига албатта жавоб берилади ва бу жавоб зарур ва муносиб даражада бўлади деб қўшимча қилди.