Ислом ҳамкорлик ташкилоти Исроил режимининг Ғазоаги тажовузини тўхтатишга чақирди
(last modified Wed, 06 Mar 2024 11:07:32 GMT )
март 06, 2024 16:07 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Исроил режимининг Ғазоаги тажовузини тўхтатишга чақирди
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Исроил режимининг Ғазоаги тажовузини тўхтатишга чақирди

Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари якуний баёнотларида Исроил режимининг Ғазо бўласидаги тажовузини тўлиқ ва сўзсиз тўхтатишни талаб қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ТИВ раҳбарари ҳам Ғазо бўлгасига тўсиқларсиз зудлик билан инсонпарварлик ёрдамни етказиш учун чегара пунктларини қайта очишга чақирди.

Мазкур баёнотда Ғазо бўлгасида оммавий қирғин ва этник тозалаш жиноятарини давом этиши хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакат ТИВ раҳбарлари баёноти якунида,  Ғазо секторига қарши ҳужумларни тўхтатиш учун Исроил режимига босим ўтказиш мақсадида халқаро ҳамжамиятни амалий ҳаратага чақиришди.

 Кеча Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз олдин ҳам Ислом ҳамкорлик ташкилоти 2023-йил 18 октябрь куни Ғазо секторидаги воқеаларни кўриб чиқиш мақсадида Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида бу ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари даражасида навбатдан ташқари  йиғилиш ўтказганди.