АҚШ Қизил денгизда Яман армиясига қарши туришга қодир эмас
АҚШ армияси бошчилигидаги Ғарбнинг Яман қуролли кучлари билан Қизил денгиздаги қарама-қаршилигини давом этиши билан АҚШ бу урушдаги ожизлигини тан олмоқда.
Кеча Блумберг ахборот агентлиги АҚШ Қизил денгиздаги ўз таъбири билан "хавфсизликни таъминлаш" сифатида атаган амалиётда уч ойдан кўпроқ вақт давомида қатнашаётган вазиятда бу мамлакатнинг USS Eisenhower қўмондони адмрирал Марк Мигз АҚШ ва унинг иттифоқчилари Яман армиясига қарши урушда муваффақият қозониш учун кўп ишларни қилишлари керак ва шу пайтгача қилинган ҳаракталари юк ашиш компаниялари учун зарур хавфсизликни таъминламаган деб тан олди.
Германиянинг Гамбург шаҳрида жойлашган Ҳабаг ЛЛойд компаниясининг ижрочи директори Ралф Ҳабен ҳам Қизил денгиздаги юк ташишдаги узилиш 2025 йилгача давом этишидан хавотирлар бор деб изоҳлади.
У шунингдек Яман қўшини яқин ойларда худди шу ҳозирги тезликда кемаларни нишонга олиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди.
Блумберг ҳам Яман армияси деярли ҳар куни уюштирилаётган ҳужумларга қарамай, Ансоруллоҳ бутун дунё эътиборини тортиб сионистик режимнинг Ғазодаги урушига қарши қаршилик кўрсатишининг олдинги сафларига қўшилди деб хабар қилди.
Исроил режимининг Ғазодаги жиноятларини бошланиши билан бир вақтда Яман армияси ушбу режимга тегишли ёки босиб олинган ҳудудлар портларига кетаётган кемаларга ҳужум қила бошлади.