Ғазо урушида ҳалок бўлган сионистлар сони яна ортди
(last modified Mon, 01 Apr 2024 13:52:06 GMT )
апрел 01, 2024 18:52 Asia/Tashkent
  • Ғазо урушида ҳалок бўлган сионистлар сони яна ортди
    Ғазо урушида ҳалок бўлган сионистлар сони яна ортди

Сионистик режим армияси Ғазо урушида ҳалок бўлган жангарилари сонини ортганини маълум қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, сионистик режим армияси 77-батальонидан бу ўзининг яна бир аскари Ғазо жанубида қаршилик кучлари билан урушда ҳалок бўлганини маълум қилди.

Исроил режими манбалари, 2023-йил 7-октябрдан бери сиоинстик режимнинг 600 нафар жангариси ҳалок бўлгани ва улардан 264 нафари Ғазога қуруқлик ҳужуми бошланганидан кейин ҳалок бўлганини тасдиқлади.

 Бу режим ОАВлари ҳам шу пайтгача ҳалок бўлганлар сонини эълон қилишда қаттиқ цензурага дуч келганди.

Цензура эса Ғазо секторига қарши урушда сионист жангариларининг кўп ҳалок  бўлгани ва босиб олинган ҳудулараги кейинги ички реакциялар қўрқуви сабабли амалга оширилган.

Бу режим армияси томонидан эълон қилинган ярадорлар  статистикааси бу режим касалхоналари статистик маълумотларидан жуда фарқ қилишини олдинроқ сиоинстик режим ОАВлари фош этганди.