Сионист жангарилари яна фаластинлик намозхонларнинг Ал- Ақсо масжидига киришини олдини олди
(last modified Fri, 26 Apr 2024 12:01:09 GMT )
апрел 26, 2024 17:01 Asia/Tashkent
  • Сионист жангарилари яна фаластинлик намозхонларнинг Ал- Ақсо масжидига киришини олдини олди
    Сионист жангарилари яна фаластинлик намозхонларнинг Ал- Ақсо масжидига киришини олдини олди

Сионистик режим жангарилари фаластинилкларнинг бомдод намозини адо этиш мақсадида Масжид-ул-ақсога киришига тўсқинлик қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  сионистик режим жангарилари ўнлаб фаластинлик ёшларни бомод намозини ўқиш учун Ал-Ақсо масжидига киришига тўсқинлик қилди.

Бундан ташқари Фаластин матбуоти ҳам Қудсни ишғол қилган режим махсус бўлинма жангариларининг Женин жанубидаги Қабатия ва Ҳеброн жанубидаги  Саму шаҳрига ҳужум қилганини маълум қилди.

Al-Jazira телеканали шунингдек, Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳри ва лагери устидан паст баланликда сионистик режимга қарашли жосус самолёти парвоз қилганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз,Ноблуснинг шарқий ҳудудларида босқинчи кучларининг ҳужуми пайтида қаршилик жангарилари уларга қарата ўқ узди.

Фаластинлик ёшлар эса Ноблус шарқидаги Балота яқинида сионистик режим жангариларини портловчи моддалар билан нишонга олди ва уларни  чекинишга мажбур қилди.